СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун VI чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Уни Кенгаш раиси ўринбосари Тоҳир Хамидов очди.

Сессия кун тартибида  9 та масала кўриб чиқилди:

1. Шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида.

2. “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” Давлат дастурининг 2020 йил 6 ойлиги ижроси ҳақида.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Каттақўрғон шаҳридаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири М.Санаевнинг 2020 йил 6 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.

4. Каттақўрғон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Алишер Маматовнинг 2020 йил 6 ойида норма ижодкорлиги соҳаси ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ахбороти.

5. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳар судининг раиси А.Абдураззаковнинг 2020 йил 6 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.

6. Каттақўрғон шаҳар маъмурий суди раиси Б.Ибрагимовнинг 2020 йил   6 ойида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.

7. 2020 йил олти ойи давомида Аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг ижроси тўғрисида.

8. Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

9. “Фахрий мураббий” орденига номзодларни танлаб олиш, уларни фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш бўйича шаҳар танлов комиссиясини тақдим этган номзодларини кўриб чиқиш тўғрисида.

Кун тартибидаги масалалар бўйича шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Каттақўрғон шаҳридаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири М.Санаев, шаҳар адлия бўлими бошлиғи А. Маматовнинг маърузалари тингланди.

Кун тартибидаги тегишли масалалар бўйича Жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг раиси А.Абдураззаков, шаҳар маъмурий судининг раиси Б.Ибрагимов ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори в.б. Б.Назаровлар сўзга чиқдилар.

Сессияда шунингдек, шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш, “Фахрий мураббий” орденига номзодларни танлаб олиш, уларни фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш бўйича шаҳар танлов комиссиясини тақдим этган номзодларини кўриб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова кўрилаётган масалалар юзасидан билдирилган фикр - мулоҳазаларни тинглаб келгусида шаҳримизни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Депутатлар кенгашни навбатдаги сессияга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий жараёнларни муҳокамаси билан якунига етказдилар.

Сессия ишида шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM