ДЕПУТАТЛАР ИККИНЧИ СЕССИЯНИ ЎТКАЗДИЛАР

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда  Кенгаш раиси ўринбосарини сайлаш, шаҳар секторлари раҳбарларининг ҳисоботлари,  шаҳар Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш  каби 10 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Сессияда таъкидланишича, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари фаолиятларини жонлантириши, ўз фаолиятларини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириши керак.

Шунингдек, депутатлар ўзлари сайланган ҳудудлар-маҳаллаларда аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни ечишда фаоллик кўрсатишлари керак.

 

Сессияда депутатлар ва таклиф этилган раҳбарлар, ОАВ ходимлари  ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM