ГАВҲАР АЛИМОВА НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

 

Азиз  дўстлар!

Ўлкамизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл – Наврўзи олам кириб келди.

Ана шу улуғ айём – шарқона янги йил билан барча каттақўрғонлик ҳамшаҳарларимизни чин қалбимдан самимий табриклайман. Сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилангизга файзу барака тилайман.

Шу қутлуғ паллаларда бутун юртимизда Наврўз байрами нишонланмоқда.

Ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртимизни янада обод қилиш каби савобли ишларимиз Наврўзнинг файзига янада файз қўшмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган қатъий ва одилона сиёсат туфайли ҳар бир фукаро ўзи ҳохлаган соҳада меҳнат қилиб, оиласи бағрида фаровон яшамоқда.

Инсон эркинлиги ва бахтли турмуш кечириши кафолатланган замонда ҳар бир фуқаро учун шинам яшаш шароитига эга бўлиш имконияти йилдан-йилга ошмокда. Бир сўз билан айтганда, ҳаракат қилган одам кунини кўрмокда, ҳеч кимдан кам бўлмасдан умргузаронлик қилмоқда.

Наврўз кунларида фақат яхшиликлар ҳакида гапирилади, Яратгандан қут-барака тилаб, ишга киришилади. Наврўзда бобо Қуёш ҳамал буржига киради, кун ва тун тенглашади, ҳаво илиб, дарахтлар гулга, кир-адирлар кўм-кўк либосга бурканади. Пиру бадавлат отахону онахонларимиз эса шу кунларда юртимизга фақат барака, омонлик сўраб шукрона келтирмоқдалар.

Илохим, бугунги фаровонлик ва тўкин-сочинликнинг бардавом бўлишини тилаб чин дилдан қилинган дуоларимиз ижобат бўлсин.

Бугун биз юртимизда мана Наврўз айёмини нишонлаш баробарида, Яратгандан бутун дунёда саломатлик, тинчлик ва хотиржамлик бўлишини сўраймиз.

Наврўзимиз ҳар бир оила, бир хонадон, бутун юртимизга бахт-саодат олиб келсин.

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM