ИККИНЧИ ЎҚУВ СОАТИ

Айни дамда ҳокимлик масъул ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариши, назоратдаги хужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши лозимлиги тўғрисида кўп гапириляпти. Бу бежиз эмас. Чунки, коронавирус пандемияси даврида аҳоли билан ишлашда ҳокимлик ходимлари зиммасига катта масъулият тушади.

Маълумотлар билан қуролланган, хушмуомила ходим ҳамиша муаммоларни кўра билиш ва уни ечишда ўз ҳамкасбларига қараганда олдинда боради.

Бугун ҳокимлик мажлислар залида Каттақўрғон шаҳрида камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ва бу борада амалга ошириётган ишлар натижадорлиги тўғрисида шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бекзод Саипов иштирогида ўқув соати ўтказилди.

Б. Саиповнинг "Худудда камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ва бу борада амалга ошириётган ишлар натижадорлиги" мавзуидаги маърузасидан сўнг савол-жавоб бўлиб ўтди.

Ўқувда ҳоким ўринбосарлари, ҳокимликнинг барча аппарат ходимлари иштирок этдилар.

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM