ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КАТТАҚЎРҒОНГА КЕЛДИ

Каттақўрғон шаҳрида жами 23 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб уларнинг кўпчилиги таъмирталаб аҳволга тушган. Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г. Алимованинг таклифига биноан  ушбу маданий мерос объектларни ҳолатини ўрганиш мақсадида Республика Маданият вазири ўринбосари К.Акилова бошчилигидаги маданий меросни ўрганиш бўйича экспертлар гуруҳи шаҳримизга келди.

Экспертлар гуруҳи томонидан 3 та маданий мерос объектлари – “Зомин” маҳалласи ҳудудида жойлашган, 8- умумтаълим мактаби ўрнидаги XX aср бошида  қурилган бино, “Меҳржон” маҳалласи ҳудудида жойлашган, XIX-XX aсрда қурилган “Кичик Арабхона масжиди биноси ҳамда “Зиёлилар” маҳалласидаги "Сарбозор масжиди" бинолари ўрганиб чиқилди. 

Экспертлар ўрганиш натижалари бўйича хужжатларни вазирликнинг маданий мерос объектларини ўрганиш комиссияларига киритадилар.

Эслатиб ўтамиз,бундан бир неча кун олдин шаҳар ҳокими томонидан  шаҳримиздаги 23 та маданий мерос объектларидан 7 тасини рўйхатдан чиқариш бўйича таклиф берилган эди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM