“КАТТА БОЗОР” ЯНА ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Куни кеча вилоят ҳокими Э. Турдимовнинг селектр тартибида ташкил этилган мулоқотида вилоятдаги бозорлар аҳволи танқид қилинган эди.

Каттақўрғон “Деҳқон” бозори нафақат шаҳар, балки қўшни туман фуқароларига ҳам хизмат кўрсатади. Вилоят ҳокими томонидан билдирилган эътирозларда жон бор. Карантин шароити кишиларни озодаликка, санитария гигиена қоидаларига хушёрроқ муносабатда бўлишга чақиради.

Вилоят ҳокимининг бозорларни тартибга солиш бўйича берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида бугун шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бекзод Сайипов бошчилигидаги ишчи гуруҳ, шунингдек сектор раҳбарлари -шаҳар прокурори в.б Улуғбек Раҳимов, шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи Дамир Ашуров, шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Шерзод Маҳмудовлар “Деҳқон” бозорида бўлдилар.

“Деҳқон” МЧЖ раиси Абдулло Раҳмоновнинг сўзларига кўра бозорда душанба, сешанба ва шанба кунлари профилактика ишлари ўтказилади.

Айни дамда бозорга кириш ва чиқишни тартибга солиш учун атрофни ўраб олиш мақсадга мувофиқдир.

 Сектор раҳбарлари бозорнинг тозалик, қурилиш ва молиявий тушумларини тартибга олиш мақсадида бир неча гуруҳлар таркибида иш бошладилар. Уларнинг сафида шаҳар СЭО маркази, шаҳар молия бўлими, солиқ идораси, департамент, прокуратура ва Ички ишлар бўлимлари ходимлари бор.

Гуруҳ аъзолари бозорнинг санитария - гигиена ҳолати, автомашиналарнинг ҳаракати, савдо расталари ва бозордаги қурилишлар, иншоотларнинг замон талабига мос келиши ёки келмаслигини ўрганиб, ўз хулосаларини тақдим этишлари керак бўлади.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM