ЎЗБЕКИСТОН - ЁШЛАР МАМЛАКАТИ

Ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти, ютуқларни қўлга киритиши, халқининг фаровон бўлиши шу давлатда ёшларга бўлган, уларнинг таълим-тарбиясига бўлган юксак эътиборнинг даражасига боғлиқ. Бугун юртимизда шу боидан ҳам ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Юртбошимизнинг ташаббуслари билан Ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун муносабати билан 30 июнни “Ёшлар куни” деб қилишлари ҳам бунинг ёрқин исботидир. Мана уч йилдирки ушбу сана мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиб келинмоқда.

Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ушбу кун муносабати билан "Сектор раҳбарлари ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.

Унда шаҳримиздаги билимли, зукко ўқувчилари, идора ва ташкилотларнинг фаол ва изланувчан, ташаббускор ёшлари таклиф этилдилар. Шаҳар ҳокими ёшларни қутлуғ сана билан муборакбод этаркан, каттақўрғонлик ёшларни келгусида шаҳримиз ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишда муносиб ҳисса қўшадиган мутахассислар бўлиб етишишлари, доим мана шундай фаол ва шижоаткор бўлиб қолишлари, олий мақсадларни илгари суриб шу мақсадлар сари олға қадам ташлаб, улкан ютуқларни қўлга киритишларга тилак билдирди.

Шунингдек, учрашувда сўзга чиққан сектор раҳбарлари ҳамда шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари Ҳ.Шодиева  ёшларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилади.

Тадбир сўнггида фаол ёшлар шаҳар ҳокимлигининг ҳамда сектор раҳбарларининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM