“ПАРАНЖИ”ЛАР ТАШЛАНДИМИ?

Бутун дунёни ларзага солиб, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаган коронавирус ҳақида кўп гапирдик. Бошида Каттақўрғон шаҳрининг савдо мажмуалари, идоралар, корхона ва ташкилотларида зудлик билан кўрилган чоралар натижасида касалликни тарқалишини жиловлашга эришдик. Буни шаҳар СЭО маркази, тиббиёт бирлашмаси, Ички ишлар бўлими, секторлар ва бир қатор ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари натижаси деб қараш мумкин.

Айни дамда шаҳарнинг “сариқ” ёки “яшил” худудга ажралганини муҳокама этишнинг мавриди эмас. Кўча-куйда айрим кишиларнинг карантин қоидаларига бефарқлигини кўриб, ҳозир ҳеч ким шаҳримизни яқин орада хавфли “қизил” худудга тушмаслигига кафолат бера олмайди, дейиш мумкин. Оллоҳ асрасин!

Энг ёмони карантингача бўлган барча ҳолат ортга қайтяпти: Ниқобсиз юриш, қучоқлашиб кўришиш, бир жойда йиғилиш ва тўпланишлар...

Бунинг оқибати нима бўлади?

Савдо расталарида  - гўшт, мева, озиқ-овқат, сут  маҳсулотлари устида ўрнатилган “паранжилар” бирин-кетин кўтариляпти. "Қовун қовундан ранг оляпти". Бошқа сабзавотлар устига тутилган марли борми, целофан ёпинғич борми, барчасидан холос бўлиняпти.

Айтгандек, коронвирусдан ташқари яна 99 хил юқумли касалликлар бор. Буни ёддан чиқармайлик.

Яна чанг, яна микроб, яна касаллик, эътиборсизлик...

Яна қаймоқ олмоқчи бўлсангиз, карантиндан олдин бўлганидек, бемалол бармоғингизни банкани ичига тиқиб ялаб кўришингиз мумкин. Харидори йўлда...

Огоҳ бўлинг.

Касаллик тарқалиши тугагани йўқ. У чегарамизда, хонадонимизнинг чегарасида турибди...

Ўзимизни асрайлик.

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM