СЕКТОР ФАОЛИЯТИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

Кеча шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими, 1 сектор раҳбари Гавҳар Алимованинг сектор фаолиятига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.

Унда шаҳримиздаги банк муассасалари, солиқ идораси, Халқ қабулхонаси каби мутасадди ташкилотларнинг сектор ишларини ташкил этиш бўйича вакиллари, раҳбарлар иштирок этдилар.

Тадбирда маҳалла раислари ўзларини қийнаётган масалалар бўйича сўзга чиқдилар.

Шунингдек, учрашувда аҳолини камбағалликдан чиқариш чоралари, ҳунармандчиликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокараларга банк муассасалари раҳбарлари таклиф этилиб, эҳтиёжманд оилаларга кредит ажратиш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўриладиган чоралар юзасидан  ҳақида маълумот талаб этилди.

Йиғилишда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM