“ТЕМУРБЕК ВОРИСЛАРИ” СИНФИГА ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

Каттақўрғон шаҳар 11 –ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби 2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелдаги 237-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2020 йил 5 майдаги 24/23-сон қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамкорлигида 6-синф битирувчи ўқувчиларини “Темурбек ворислари” ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфга 1-20 июль кунлари қабул эълон қилади.

 

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Она Ватанга садоқат ва унинг мустақиллигини ҳимоя қилиш, бурч туйғусини шакллантириш, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш, олий ва олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун етарли билимга эга, иқтидорли ёшларни тайёрлашга йўналтирилган  ушбу ихтисослаштирилган синфда барча дарслар замон талаблари даражасида ва малакали мутахассислар томонидан олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу синфга ўқиш учун қиз болалар ҳам қабул қилинади.

 

ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ:

- мактаб директори номига ариза;

- туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

- 086-U шакли бўйича тиббий маълумотнома;

-психонервалогик, сил ва тери-таносил касалликлари диспансери, электрокардиография (ЭКГ)текшируви маълумотномалари;

-3×4 ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

-ўқиш жойидан тавсифнома;

-фанларни ўзлаштириш тўғрисида ўқиш жойидан директор томонидан тасдиқланган маълумотнома;

-жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича ўқувчининг эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар (фахрий ёрлиқ, сертификат, диплом, агар мавжуд бўлса) дан кўчирма;

Имтиҳон белгиланган муддатда бўлади.

Ҳужжатлар топширилгандан кейин талабгорлар огоҳлантирилади.

Ўқиш муддати 5 йил (7-11 синфлар) .

Манзил: Каттақўрғон шаҳри, У Барнаев кўчаси, 61-уй. 11-ИДУМ

Телефон: 93-230-62-42  

11-ИДУМ маъмурияти

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM