ЧИҚИНДИХОНА: КЕЧА ВА БУГУН

Чиқиндихоналарнинг махсус талабларга жавоб бермаслиги аҳолига ноқулайлик туғдириши билан бирга, санитария-гигиена ҳолатларининг бузилишига ва экологияга жиддий таъсир кўрсатишга олиб келади. Қозоқовул ҳудудида (собиқ ғишт заводи карери ичида) жойлашган Чиқиндихона авваллари “Тоза ҳудуд”га қарашли бўлган. Бу ерга чиқиндиларнинг тартибсиз жойлаштирилганлиги, кўчаларга ташлаб кетилганлиги, йўлларнинг нотекислиги ҳамда чиқиндилардан ҳаво иссиғида бадбўй ҳид чиқиши аҳолининг норозилигини келтириб чиқараётган эди. 2019 йилда вилоят ҳокимининг сайёр қабулларида бу борада мурожаатлар ҳам тушган эди.

Шаҳарни тозалиги ва ободончилигига жиддий ёндошган шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова ушбу масалага ҳам эътибор қаратди. Биринчи навбатда ушбу ҳудуд шаҳар ҳокимининг жорий йил 2 июндаги 202-сонли қарори билан Каттақўрғон шаҳрига хизмат кўрсатувчи “Обод сервис” МЧЖ га ўтказилди. Саъй-ҳаракатлар билан Чиқиндихона ёнидаги аҳоли ўтувчи йўллар қум-шағал аралашмалари ташланиб, соз ҳолатга келтирилди. Тахминан 20-30 сотих атрофидаги ер майдони мевали дарахтлар экиш учун тайёрланди.

Шаҳардан кунлик чиқаётган 60-70 тонна чиқинди махсус техника орқали сурилиб текисланмоқда, тартибли жойлаштирилмоқда. Чиқиндихона атрофларига бетон қуйилиб девор билан ўраш ишлари амалга оширилмоқда.

Махсус техникалар кириб чиқиши учун рўйхатга олиниб уларни махсус ямадан ўтиш, яъни дорилаш ва дезинфекциялаш ишлари йўлга қўйилган. Шунингдек, чиқиндиларни бегона машиналар томонидан ташлаб кетилишини олдини олиш учун видеокамера ўрнатилган.  

 

 

 

Албатта, буларнинг барчаси аҳоли саломатлиги, шаҳар озодалиги ва ободлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий натижасидир.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM