КИЧИК  ХАЖМЛИ КЕМАЛАР РУЙХАТДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

 Жорий йилнинг 26-май куни Каттақўрғон шаҳар ФВБ биносида кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказиш бўйича Самарқанд вилояти ФВБ ФВДТва ФМ фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи катта лейтенант  М.Умурзақов бошчилигида сайёр қабул бўлиб ўтган эди. Унда Каттақўрғон шаҳар ва  Каттақўрғон  туман ҳудудидан келган фуқароларга Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, керакли тавсиялар берилган. 

 

Шу бўйича вилоят ФВБ ФВДТ ва ФМ фаолиятини ташкил этиш бўлим ходимларидан ишчи гурух тузилиб, Каттақўрғон тумани Сув омборида кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказилганлиги юзасидан  рейд ўтказилди. Ўтказилган рейд давомида 2 та ҳолатда кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказилмаганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ушбу йўналишдаги профилактик ишлар Каттақўрғон шаҳар ва  Каттақўрғон туман ФВБ масъул ходимлари томонидан давом эттирилмоқда. Рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказилмаган кичик ҳажмли кемалар эгаларидан ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат этишлари  сўралади.  

Вилоят ФВБ ва ҳудудий ФВБ маъсул ходимлари: 

Тел:  +99893-358-68-22 ,  +99899-598-65-18,  +99893-725-45-32

А.ОСТОНАЕВ,

Каттақўрғон  шаҳар  ФВБ ФВДТ ва

ФМФТЭ хавфсизлик тарғиботи 

бўлинмаси бошлиғи, катта сержант.                             

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM