ТОМОРҚА ЕТТИ  ХАЗИНАНИНГ БИРИ

Хусан Боботиллаев ўз томорқасини ана шундай таърифлайди. У ЎзЛиДеП Каттақўрғон шаҳар кенгаши партия аъзоларидан бири.

- Ер инсонни боқади. Фақат ундан унумли фойдаланиш керак. Меҳнатдан қочмаган инсон унинг орқасидан даромад қилиб, оиласи фаровонлигини, турмуш шароитини яхшилаш йўлини топади. Қолаверса меҳнат инсонни улуғлайди. Ҳозирда биз ҳам шунга амал қилган ҳолда томорқамиздаги 12 сотихли ерга ловия экинини экиб парвариш қилмоқдамиз. Келгусида шуни орқасидан даромад қилиб ҳам ўзимизни эҳтиёжимизни ҳам аҳолининг дастурхонига тортиқ қилиш ниятидамиз,-дейди тадбиркор Хусан Боботиллаев.

 

ЎзЛиДеП Каттақўрғон шаҳар кенгаши ижрочи котиби Зохид Башировнинг айтишича бугун партиянинг аъзолари ичида мана шундай фуқаролар кўпчиликни ташкил қилади. Улар ўз меҳнатлари билан аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш билан бирга ўз оилаларини моддий таъминотини яхшилаш имкониятига ҳам эга бўлмоқдалар. Биз истардикки мана шундай тадбиркорлар орамизда кўпайсин.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM