ЯШИРИН ЦЕХ ОШКОР БЎЛДИ

Инсоннинг ҳаётда ўз йўлини вақтида топиши жуда муҳим. Бир йўлдан адашган, ҳеч бир қийинчиликсиз, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни касб қилган инсон то ўз хатоларини тушуниб етмагунча бу йўлдан қайтиши қийин бўлади. Айниқса инсоннинг ёши бир жойга борсада бирор тайинли иши йўқлиги, шунча имкониятлар яратилган бир вақтда тўрт мучаси соғ бўлган инсоннинг муносиб бир ишни бошини тутиш ўрнига фарзандларини ҳаром луқма билан боқиш йўлини танлагани ачинарли.

3 нафар фарзанднинг отаси Анвар Султонов (исми-шарифи ўзгарган) ҳам шунақа инсонлар тоифасидан. У 50 ёшга кирган бўлсада ҳалигача бирор фаолият билан тайинли шуғулланмаган. У, бу ишларни қилиб юриб кун ўтказган.

 

Шу ёшда у фарзандларига ибрат бўлиш, уларни тўғри тарбиялаш ўрнига ўзи яшаб турган уйида қонунга хилоф равишда ёғ ишлаб чиқариш яширин цехини ташкил қилади. У ишлаб чиқараётган маҳсулотининг инсонлар соғлигига зарарли, яроқсиз эканлигини ҳам ўйламаган, уни фақат моддий манфаатдорлик қизиқтирган. Лекин “бузоқнинг югургани сомонхонагача” деганларидек, ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан бу яширин цех ошкор бўлди.  

Судда белгиланган жазога кўра энди у ҳар ойлик иш ҳақининг ўн фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ўтказади ва 1 (бир) йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтайди.

Жаҳонгир РАШИДОВ,

вилоят прокурори ёрдамчиси.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM