ПАНЖАРАДАН ХОЛИ ҲУДУД

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Каттақўрғон шаҳрида бўлган чоғида бу ерда панжара билан ўраб олинган биноларнинг кўплигини кўриб, ажабланганини яширмаган эди.

Дарҳақиқат, халқ билан муносабатларни очиқдан-очиқ олиб бориш йўлини танлаган диёримизнинг кўчаларига баланд ва узундан-узун панжаралар ярашмайди.

-Фақат алоҳида эътиборга молик ташкилотларнинг олдиларидагина панжаралар қолади,- деган эди, Э.Турдимов, - Ташкилот, идора ва корхоналар жойлашган биноларнинг олди гулзор ва дарахтзор бўлмоғи керак, асло тўсиқлар эмас.  Вилоят ҳокими собиқ 2-сон лицей олдида икки қаватли тўсиқларни ўрнатилиши қанчалик тўғри бўлиши ҳақида ўйлаб кўришни айтган эди.

Ростдан ҳам европа давлатларида биноларнинг олдида ҳеч қандай панжараларни учратмайсиз. Идоралар қандай фаолият билан шуғулланмасин, улар жойлашган биноларнинг эшиклари халқ учун доим очиқ.

Вилоятимизда ҳам биринчилардан бўлиб, бутун ривожланган давлатлардаги сингари идора ва корхоналарнинг олдиларини очиб, темир тўсиқларни олиб ташлаб, уларнинг ўрнига чаманзор яратишни бошлаб юборганликлари қувонарлидир.

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги олдидаги темир панжаралар олиб ташланди.

Анъанавий равишда бошқа бино ва иншоотларнинг олдилари ҳам панжара ўралган макондан холи бўлиб, очиқ гулзорларга айланади дея, умид қилса бўлади.

Янги ташаббуслар бор бўлсин!

Каттақўрғондаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам бу ишларни қўллаб, халққа қучоқ очиб боришлари, корхона атрофидаги мустаҳкам панжаралардан халос бўлишга ошиқишлари аниқ.

Хўш, навбат кимники?

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM