ҚЎШИМЧА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ УНДИРИБ ОЛИНДИ

Ҳукуматимиз томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш борасида божхона соҳасида қатор имтиёз ва қулайликлар яратиб берилди.

Бироқ ана шу берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, давлат бюджетига божхона тўловларини белгиланган тартибда тушириш ўрнига божхона тўловларини камайтириш ҳолатлари учраб турибди.

Хусусан, Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи МЧЖлардан бирининг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси Н.С. МЧЖ номига хориждан келтирилган товарини “Эркин муомалага чиқариш” (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштириш учун божхона юк декларациясини “Самарқанд” ТИФ божхона постига тақдим этади.

Божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилганда божхона юк декларациясида кўрсатилган “Запасные части к ткацким станкам” товари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 сентябрдаги Ф-5048-сонли Фармойиши асосида “Қўшилган қиймат солиғи”дан нотўғри имтиёз берилганлиги маълум бўлди.

Натижада жами 14 миллион сўмга яқин миқдордаги қўшимча божхона тўловлари қайта ҳисобланиб, давлат бюджетига ундириб олинишга эришилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси 

Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM