Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабарига биноан 1-2- май кунлари Касбий денгизининг жанубий ҳудудларида шаклланган нам ҳаво оқими Туркманистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши кутилмоқда. Самарқанд вилояти ҳудудида ёмғир ёғиши, момақалдироқ, кучли шамол бўлиши ,тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.