Ахборот хизмати

ЖАХОНГИР ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКЛАР ОЛИМПИАДАСИДА КУМУШ МЕДАЛЬ СОХИБИ БЎЛДИ

Жорий йилнинг 25-30 июль кунлари математикларнинг (IMC- International Mathematical Competition) халқаро олимпиадаси онлайн тарзда бўлиб ўтди. Унда 46 давлатдан 546 нафар талабалар қатнашдилар. Олимпадада қатнашиш бахтига мушарраф бўлган ўзбекистонлик иқтидорли талабаларимиз устозларидан олган билимларини юксак даражада оқлаб 2 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медаль ва 4 та фахрий ёрлиқни қўлга киритдилар.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга қандай имкониятлар берилган?

Бандлик соҳасида мазкур тушунча бугун кундалик ҳаётимизда фаол қўлланилмоқда. Айрим фуқароларимиз бу ишнинг моҳияти ҳамда аҳамиятини англаб етмаётгани турли тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, бунда фуқароларимиз учун қатор қулайликлар ва енгилликлар яратилганки, буни тўғри тарғиб қилиб, тушунтирсак, аксарият ишсиз фуқароларимиз учун фақат ва фақат фойда келтиради.

МАХОРАТЛИ ПЕДАГОГ ДАВР РАХБАРИ

Айни кунларда мамлакатимизда карантин даврида тадбирлар, танловлар онлайн тарзда бўлиб ўтмоқда. Яқинда  «Маҳоратли педагог» журнали томонидан эълон қилинган “Давр раҳбари” танловида иштирок этган шаҳримиздаги 11-ИДУМ директори Озода Салимованинг раҳбарлик фаолияти юксак эътироф этилиб олий ўринга муносиб топилди.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар АЛИМОВА Каттақўрғон шаҳри аҳолисига табрик йўллади:

АЗИЗ ҲАМШАҲАРЛАР!
Сиз азизларни саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Бугун бутун дунёда бўлгани каби пандемия сабабли барчамиз оғир синовли кунларни бошимиздан ўтказмоқдамиз. Айни кунларда эса миллатимизга хос бўлган  меҳр-оқибат, инсонийлик, хайр-саховатлилик каби олийжаноб ҳислатлар ҳамда ҳамжиҳатлилик ушбу синовларни енгишда барчамизга куч-қувват бўлмоқда.  

СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА ОИД ФАРМОН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Мазкур фармонда суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган қуйидаги ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар назарда тутилмоқда:

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM