Ахборот хизмати

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА КЎРСАТИЛГАН БОЗОР ХИЗМАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ТАҚСИМЛАНИШИ

Каттақўрғон шаҳрида 2020 йил январ-ноябр ойларида бозор хизматлари қуйидагича қайд этилди:

Хизматлар ҳажми  жами 300 932,8 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 100,6 фоизни ташкил этди.

Каттақўрғон  шаҳрининг асосий иқтисодий ривожланиш  кўрсаткичлари

Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилнинг январ-октябрь ойларида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми  212,8 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 97,9 фоизни ташкил этди;

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА  КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ РАҚАМЛАРДА

2020 йилннг 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1164 тани ташкил этиб, шундан 1101 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек,
2020 йил январь-сентябрь ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 252 тани ташкил этади. Ўз навбатида, фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 52 тани (жамига нисбатан 4,5 фоиз) ташкил этмоқда.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ БОЗОРИ

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Каттақўрғон шаҳри доимий аҳоли сони 90,4 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан              1,0 минг кишига ёки 0,9 фоизга кўпайди.

Шунингдек, 2020 йилннг 1 октябрь ҳолатига Каттақўрғон шаҳрида  49,9 % аёллар ва 50,1 % эркаклар ташкил этган.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилннг 1 ноябръ  ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 1374 тани ташкил қилиб, шундан 1294 таси ёки 94,0 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM