Events

ИБРАТ

 Каттақўрғон шаҳар драма театри атрофи обод ва гўзал гўшага айланмоқда. Бу ўзгаришлар театр раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари натижасидир. Бошқа ташкилот ва корхоналардан ҳам гўзал ўзгаришларни кутамиз.

Image_tadbir: 

МУНОСАБАТ

Бугун, 2 июль куни соат 7-30да Каттақўрғон узра  гумбурлаган садо эшитилди. Ушбу ҳолатга изоҳ сўраб шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник Нурбек Шариповга мурожаат қилдик. 
-Ушбу ҳолат Нарпай туманидаги тош қазиб чиқариш карьерида олиб борилаётган ишлар билан боғлиқ. Аҳолининг хавотирга тушишига ҳеч қандай асос йўқ,- деди Н.Шарипов.

Image_tadbir: 

#автомобил_хайдовчилари Диққат !

Каттақўрғон шаҳри обод бўлгани сари текис ва равон йўлларда катта тезликда ҳаракат қилувчи автомобиллар кўпайди. Болалар ва катталарнинг ҳаётига катта хавф туғдирмаслик учун тезликни камайтиринг. Тезликни камайтиринг!

Image_tadbir: 

ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ ФАОЛЛАШДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А. Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қурилиш ва реконструкция ишлари кўздан кечирилди.

Image_tadbir: 

30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан

30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Каттақўрғон шаҳар Марказий кутубхонаси биносида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Унда Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари қатнашдилар.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM