Янгиликлар

МАНСАБИМНИНГ ДЎСТЛАРИ, ҚАЕРДАСИЗ ЭНДИ!

Бобурнинг ишдан бўшаб уйда ўтирганига ҳам 5 ойлардан ошиб қолди. Шу ўтган 5 ой унга гўёки 5 йилдек туюлди. Ишдалигида вақт шу қадар тез ўтардики оиласига ҳам базур вақт ажратарди. Ҳозир эса оиласи бағрида бўлсада негадир ёлғиз қолишни хоҳларди.

ҲАРБИЙЛАРДАН ХАЙРЛИ ҲАРАКАТ

Каттақўрғон гарнизони ҳарбий қисм хизматчиларининг ташаббуси билан Ингичкадаги “Каттақўрғон”, “Ислом шоир”, “Нуробод” ва Абдулла Қаҳҳор номли маҳаллаларида истиқомат қилувчи элликта  оилага озиқ-овқат  маҳсулотлари тарқатилди. Мазкур тадбир Каттақўрғон шаҳрида ҳам давом эттирилди. Ушбу тадбир шаҳар ҳокимлиги, ИИБ ходимлари иштирогида карантин қоидаларига риоя этилган ҳолатда ташкиллаштирилди.

КОРОНАВИРУС: БУГУН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН?

Барчамизга маълум бўлган бугунги пандемия, қолаверса айни вақтда белгиланган карантин даврида ҳар бир инсон ўз саломатлиги, яқинларининг соғлиғига бепарво бўлмаслиги, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишлари мақсадга мувофиқдир. Бу борада шаҳримиздаги мутасадди ташкилотлар томонидан ҳам кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР НИМАДАН МАМНУН?

Каттақўрғон шаҳрининг юришга яроқсиз ҳолатга келган кўчалари бирин-кетин обод бўляпти. “Гўзалкент” маҳалласи, Миёнқол кўчасининг 600 метрдан зиёд қисмига асфальт қопламаси ўтқизилди.

КАДРЛАРНИНГ МАЛАКАСИ ЮҚОРИ БЎЛИШИ КЕРАК

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув соати ўтказилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM