Аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, эҳтиёжманд оилаларни моддий томондан таъминлаш борасидаги тадбирлар доирасида улар озиқ-овқат, дори воситалари ва бошқа зарурий маҳсулотлар билан таъминланмоқда. Бу борада шаҳримизда ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан куни кеча “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати хайрия амаллари доирасида маҳаллалар кесимида 80 та оилага бир қопдан ун маҳсулоти тарқатилди.