Янгиликлар

Tadbirkorlarga soliq sohasidagi yangiliklar yetkazildi

Oʼzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʼmitasining tegishli buyrugʼi bilan “Soliqchi – tadbirkorga koʼmakchi” tamoyili doirasida tadbirkorlarni qoʼllab-quvvatlash borasida amalga oshirilishi lozim boʼlgan harakatlar rejasi ijrosi yuzasidan davlat soliq hizmati organlari tomonidan tadbirkorlik subʼektlariga manzilli koʼmak berish yuzasidan amaliy ishlar tashkil qilinmoqda.

“СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ – 5000 ҚАДАМ”

Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримизда ҳам аҳоли ўртасида кўплаб спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бугун ушбу тадбирлар доирасида ташкил қилинган оммавий юриш марафони ана шу шиор остида ўтказилди.

«БУТУН ЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ»:КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА

18 сентябрь - Бутунжаҳон тозалик куни дунёнинг барча мамлакатларида тозалик ва табиатни асраш куни сифатида кенг нишонланади. Бугун шу муносабат билан шаҳримизда ҳам ободонлаштириш, тозалик ва озодаликни тарғиб қилиш билан боғлиқ тадбирлар ўтказилмоқда.

БУГУН “БУТУН ЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ”

Бугун “Бутун жаҳон тозалик куни”. Ушбу кун муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб тозалик акциялари, турли экологик тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Эрта тонгдан Каттақўрғон шаҳрида ҳам соҳа ходимлари ҳамда маҳалласи, хонадони, атроф-муҳит тозалиги, озодалигига бефарқ бўлмаган ҳамшаҳарларимиз  бу борадаги фаолликларини кўрсатмоқдалар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM