Янгиликлар

КЕКСАЛАР- ХОНАДОНЛАРИМИЗ ФАРИШТАСИ 

 Кексалар бор хонадонда тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака бўлади. Бу балки уларнинг доим фарзандлари бахту-камолини, эл-юрт тинчлигини сўраб дуода бўлганлари учундир. Бугун ҳам улар ўзларининг дуолари, бой ҳаётий тажрибалари ва маслаҳатлари билан ёшларга  намуна бўлиб ишларимизда бизга қанот бўлиб турибдилар.

КАТТАҚЎРҒОНЛИК КЕКСАЛАР СПОРТДА БЕЛЛАШДИЛАР

Аввал хабар берганимиздек, шаҳримизда 4 октябрдан старт берилган  “Кексалар ҳафталиги” давомида кекса ёшдаги аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, маънавий-маърифий дам олишларини таъминлашга қаратилган тадбирлар, маҳаллаларимиздаги нуронийларни бир дастурхон атрофида жамловчи учрашувлар ўтказилди.  

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА ШАҲАР ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова фуқароларни қабул қилди.

Қабул давомида 30 дан ортиқ фуқаролар турли масалалардаги мурожаатлари билан иштирок этдилар.

КАТТАҚЎРҒОНЛИК НУРОНИЙЛАР САМАРҚАНД ШАҲРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР

Аввал хабар берганимиздек бугун, узоқ йиллар шаҳримиз ривожи йўлида турли соҳаларда меҳнат қилган ва кексалик гаштини сураётган 20 дан ортиқ каттақўрғонлик меҳнат фахрийлари кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат қилдилар. Шу кунларда шаҳримизда ўтаётган “Кексалар ҳафталиги”  тадбирлари доирасидаги ушбу саёҳат шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкиллаштирилди.

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ИЖОДКОРНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН КИТОБ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳри зиёли шаҳар сифатида, ўзининг бой адабий-маданий муҳити билан республикада ўз ўрнига эга шаҳар ҳисобланади. Кўплаб ижодкорлар, олиму фузалолар етишиб чиққан шаҳар бугун ўзининг яна бир ижодкорининг ҳаёт ва ижод чизгиларига гувоҳ бўлди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM