Янгиликлар

“ШИФОБАХШ ИССИҚ СУВ” СИҲАТГОҲИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Каттақўрғон шаҳрида кейинги йилларда аҳоли саломатлигини яхшилаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар боис соҳада катта ўзгаришлар амалга оширилди. Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида шарт-шароитларни яхшилаш билан бирга хусусий секторлар имкониятларидан фойдаланишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу имкониятлар натижасида яқинда шаҳримизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида яна бир янги, хусусий саломатлик маскани фаолиятини бошлади.  

ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОЛАРИ ЯНА 2 ТАГА КЎПАЙДИЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОЛАРИ ЯНА 2 ТАГА КЎПАЙДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар маҳаллалар тизимида ҳам ўзини яққол намоён этмоқда. Буни шаҳримиздаги маҳаллаларда яратилган шарт-шароитлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Охирги салкам 2 йил ичида шаҳардаги мавжуд 36 та маҳаллада кенг кўламдаги ўзгаришлар амалга оширилди. Уларнинг моддий-техник базаси яхшиланиб соҳа ходимларининг самарали фаолият юритишлари учун қулай шароитлар яратилди.

Театр санъатини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

Грузия Республикасининг театр арбоблари уюшмаси таклифига кўра жорий йилнинг 21-25 декабр кунлари Грузия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Каттақўрғон шаҳар драма театри директори Ботир Тугалов Грузия Республикаси пойтахти Тбилиси, Озургети ва Ахалцихе шаҳарларида бўлиб уларнинг бой маданияти ҳамда мазкур шаҳарларда мавжуд давлат театрлари фаолияти билан яқиндан танишди.

МАҲАЛЛА РАИСИНИНГ МАВҚЕИ БЎЛСА МАҲАЛЛАДА СОҒЛОМ МУҲИТ БЎЛАДИ

Яқинда вилоят ҳокими Э.Турдимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари О.Салиев раҳбарлигида “Маҳаллаларда ва оилаларда ижимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари” мавзусида йиғилиш  бўлиб ўтди.

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ ИШЛАРИ ЁШЛАР ТОМОНИДАН ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви самимий тарзда бўлиб ўтди. “Ўзбекистон ёшлар форуми-2021” якуни бўйича ўтказилган учрашувга шаҳримиздаги фаол ёшлар иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM