Янгиликлар

ЁШЛАР СПОРТ БИЛАН БИРГА

Каттақўрғон шаҳар прокурори Ф.Эгамқулов ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳридаги маҳаллалар ёшлари иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида “Прокурор кубоги” учун бир қатор тадбирлар, танловлар ўтказилди.

НАРХ-НАВО БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БУГУНГИ КУННИНГ ТАЛАБИ

Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш орқали аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган талабини қондириш, бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш – бугунги куннинг энг муҳим талаби. Зеро, озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон ва етарлилиги халқ розилигининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

ЁШЛАР ЗАКОВАТЛАРИНИ ВА КИТОБХОНЛИКЛАРИНИ НАМОЁН ЭТДИЛАР

Бугун каттақўрғонлик ёшлар ўртасида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Бугунги танловларда ёшлар спортда ва билимда “Прокурор кубоги” учун беллашдилар.

“ПРОКУРОР КУБОГИ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Куни кеча шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида миллий кураш бўйича “Прокурор кубоги” учун спорт мусобақаси бошланган эди.  

Икки кун давомида қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтган мусобақанинг бугун финал қисми бўлди.

ПОЛВОНЛАР “ПРОКУРОР КУБОГИ” УЧУН БЕЛЛАШМОҚДАЛАР

Ёшларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш ва спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш мақсадида миллий кураш бўйича "Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур" шиори остида шаҳримиздаги  Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Прокурор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM