Янгиликлар

1- сектордаги 26 нафар хотин-қизларга субсидия асосидаги тикув машиналари берилди

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар улар учун муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат қилмоқда. Бу борада оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаолларининг самарали меҳнатлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ёшлар етакчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди

Давлатимиз Раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ маҳаллалардаги ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими – “Ёшлар етакчиси” институти ташкил қилиниб, бугун улар томонидан  мамлакатимиздаги 9400 га яқин маҳаллаларнинг ҳар бирида ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш йўлга қўйилди.

“Марварид” сиҳатгоҳи ходимлари касб байрамларини нишонладилар

Шаҳримиздаги “Марварид” сиҳатгоҳи бугун нафақат каттақўрғонликлар балки, қўшни туман ва вилоятлар аҳолисига ҳам саломатликларини тиклаш йўлида самарали хизмат кўрсатиб келмоқда. Сиҳатгоҳда бугун дам олувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Даволанувчилар айниқса, сиҳатгоҳдаги қўли енгил, кўнгли оқ шифокорларнинг хизматларидан мамнунлар.

“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТИ АМАЛДА

Каттақўрғон шаҳрида ҳам республикамизда бўлгани сингари “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати “Долзарб 40 кунлик” доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳаракат доирасида маҳаллаларда, кўча бўйларига, идора ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳудудларига кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, гуллар экилмоқда.

МУНОСАБАТ 

Ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳар "Яккабоғ" МФЙ "Бўстон" кўчасидаги ҳолат бўйича тарқалган мурожаат юзасидан шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ф.Қурбоновнинг маълумот беришича, "Яккабоғ" маҳалласида "Обод маҳалла" дастурига асосан 13,0 км ичимлик суви тармоғи қурилган. Натижада маҳалла ҳудудидаги ички кўчалар таъмирталаб ҳолатга келган. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM