Янгиликлар

ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига кўра маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳа дастурларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Қонун барачага баробар

Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувида бўлган, ФИБ Каттақўрғон туманлараро судининг 16.05.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Хусанов Жахонгир Баходир ўғлига тегишли “Дамариқ” МФЙ Миёнкол кўчасида жойлашган 15 кв.м. даги ноқонуний равишда қурилган енгил конструкцияли савдо дўкони шаҳар ИИБ ва Кадастр бўлими ходимлари иштирокида олиниб, аукцион орқали сотиб олган ер майдонига мажбурий тартибда ўрнатилди.

Hasharda ta’lim maskanlari ham obodonlashtirildi 

Bugun shahrimizdagi mahallalarda, ta’lim maskanlarida, qabristonlar, ko‘cha bo‘ylarida hashar o‘tkazildi.
Hasharda ta’lim maskanlarida ham obodonlashtirish, ko‘kalamzorlashtirish ishlari olib borildi. Har bir umumta’lim maktabi va maktabgacha ta’lim tashkilotida bo‘sh turgan yerlar va daraxtlarga ishlov berilib, gul va ko‘chatlar o‘tqazildi.

ҲАШАР-ОБОДЛИК БЕЛГИСИ! 

Бугун эрта тонгдан бошланган ҳашар айниқса, шаҳримиздаги қабристонларда ҳам уюшқоқлик билан давом этди. Маҳалла раислари, имом-хатиблар, ёшлар етакчилари, жамоатчилик вакиллари ва аҳоли иштирокидаги ҳашар давомида шаҳримиздаги барча қабристонларда тозалаш ишлари амалга оширилди. Ўриндиқлар бўялиб, деворлар, дарахтлар оқланди. Дарахтларга шакл берилди, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM