ИСТИБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР АМАЛДА

 

Маълумки, 2020 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 580 сонли қарори чиқарилди. Қарорга кўра шаҳарни ривожлантириш бўйича бир қатор истиқболли лойиҳалар белгиланди. Жумладан, шаҳарда саноат  соҳасини  ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида “Mega Mebel Trade” МЧЖнинг мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

 

Ушбу лойиҳани йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 ноябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552 сонли фармонига асосан “Mega Mebel Trade” МЧЖга инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар асосида 0.4 га ер майдони ажратилди.

“Зарафшон” маҳалласи Бухоро кўчасида жойлашган корхона томонидан  умумий қиймати 3,5 млрд сўм бўлган (шундан, 1,5 млрд сўм ўз маблағи, 2,0 млрд. сўм банк кредити) инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, лойиҳа ишга туширилди.

Ҳозирда “Mega Mebel Trade” мебель ишлаб чиқариш корхонасида 30 нафар янги иш ўринлари яратилган. Корхонада уй-рўзғор, офис, эшик ва дераза ҳамда бошқа турдаги мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Келгусида корхона фаолиятини янада кенгайтириш эвазига иш ўринлари сонини 60 тага етказишни режалаштирган.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM