САЙЁР ҚАБУЛ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Секторлар кесимида ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этилиши борасида амалга оширилаётган тизимли ишлардан бири аҳоли билан ўтказилаётган сайёр қабуллардир. Ушбу қабулларда фуқаролар билан бўлган юзма-юз мулоқотларда уларнинг мурожаатлари ҳал этилмоқда. 

Куни кеча шаҳримиздаги 6-умумтаълим мактабида “Ҳайдарчаман” маҳалласи фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди. Шаҳар ДСИ бошлиғи 4-сектор раҳбари Д.Ашуров қабулда фуқаролардан ичимлик суви, ишга жойлаштириш, коммунал тўловлардаги қарздорлик ва бошқа бир қатор масалалар бўйича тушган мурожаатларни ўрганди. Уларни ҳал этилиши бўйича қабулда иштирок этган идора ва ташкилотлар вакилларига вазифалар берилди.

Шунингдек, қабул давомида сектор раҳбари ёшлар билан ҳам учрашди. Ёшларнинг муаммоларини, фикр ва мулоҳазаларини тинглар экан, бугун юртимизда ёшлар учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишлари кераклигини таъкидлади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM