ТАДБИР КЎТАРИНКИ РУХДА ЎТДИ
03.12.2018 - 18:14Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси шаҳар филиали ҳамда ҳамкор ташкилотлар, ёш тадбиркорлар ҳамкорликда 3 декабрь “Ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан шаҳардаги 5-сон махсус ёрдамчи мактаб интернатининг 180 нафарга яқин болаларига меҳр улашиш учун байрам дастурхони ёзилди ҳамда меҳрли совғалар акцияси ташкил этилди.