Каттақўрғон гарнизони ҳарбий қисм хизматчиларининг ташаббуси билан Ингичкадаги “Каттақўрғон”, “Ислом шоир”, “Нуробод” ва Абдулла Қаҳҳор номли маҳаллаларида истиқомат қилувчи элликта оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Мазкур тадбир Каттақўрғон шаҳрида ҳам давом эттирилди. Ушбу тадбир шаҳар ҳокимлиги, ИИБ ходимлари иштирогида карантин қоидаларига риоя этилган ҳолатда ташкиллаштирилди.