Қизиқ. Қадрдон инсон қандай қилиб қадрсиз бўлиши мумкин, деб ўйлаётгандирсиз. Шундай. Чуқурроқ мушохада қилиб кўрсангиз англайсиз. Ўйлаб кўринг сиз учун энг қадрдон инсонларингиз ким. Ота-онангиз, опа-синглингиз, турмуш ўртоғингиз, фарзандларингиз, яна ҳаётингизда қандайдир маъно касб этувчи дўстларингиз албатта. Хўш, мана шу қадрдон инсонларингизни қанчалик қадрлаяпсиз.