Янгиликлар

НАВБАТДАГИ ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ

Айни вақтда юртимиз бўйлаб коронавирус касаллигини олдини олиш тадбирлари доирасида 10 июлдан бошлаб яна карантин чоралари кучайтирилди. Бу борада шаҳримизда ҳам муайян тартиб-қоидалар белгиланиб 10 июлдан бошлаб блок постлар ташкил этилди, шаҳарга кириш ва чиқиш йўлларида бетон тўсиқлар ўрнатилди. Ушбу тартиб шаҳарда эпидемик вазият юмшагунга қадар амалиётда бўлиши белгилаб қўйилди.

ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ МЕҲНАТИМИЗГА БОҒЛИҚ

Узоқ йиллик Хотин-қизлар қўмитасидаги фаолиятимдан келиб чиқиб шуни айтиш ўринлики, хотин-қизларни ижтимойи-иқтисодий муаммоларини ечишда Давлатимиз томонидан жуда ҳам кўп имкониятлар ва ёрдамлар кўрсатилган бўлсада, айрим масалаларни ижобий ечишда ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги бу борада бир қатор камчиликларни юзага келтирган. Юртбошимизнинг ташаббуслари билан 2020 йил 18 февралда қабул қилинган Фармон эса соҳада туб ўзгаришлар ясади.

БЕЗОРИЛИК ЖИНОЯТИ

Безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади.

ҚАДРСИЗГИНА ҚАДРДОНИМ

Қизиқ. Қадрдон инсон қандай қилиб қадрсиз бўлиши мумкин, деб ўйлаётгандирсиз. Шундай. Чуқурроқ мушохада қилиб кўрсангиз англайсиз. Ўйлаб кўринг сиз учун энг қадрдон инсонларингиз ким. Ота-онангиз, опа-синглингиз, турмуш ўртоғингиз, фарзандларингиз, яна ҳаётингизда қандайдир маъно касб этувчи дўстларингиз албатта. Хўш, мана шу қадрдон инсонларингизни қанчалик қадрлаяпсиз.

ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ ИНСОНПАРВАРЛИК ТИМСОЛИ

Инсонпарварлик тамойилларига асосланган Қизил ярим ой жамиятининг мамлакатимиздаги фаолиятини ижобий баҳолаш ўринли. Айниқса бугунги синовли кунларда бу янада намоён бўлмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM