Янгиликлар

“ЧОРДАРА” МАҲАЛЛАСИДА БИР КУН

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова “Маҳаллада бир кун” лойиҳаси асосида шаҳримиздаги “Чордара” маҳалласида бўлди. Уларга шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳамротош Шодиева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Феруза Рахимова ҳамда шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Шаҳло Кучкарова ҳамроҳлик қилди.

МАДИНА ЎЗИНИНГ ТИКУВ МАШИНАСИГА ЭГА БЎЛДИ

Яқинда шаҳримизнинг “Ноқис” маҳалласида яшовчи Мадина Қўзиева чеварлик қўлидан келиши, ўз фаолиятини амалга ошириши учун тикув машинасига эҳтиёжи борлиги юзасидан вилоят ҳокимлигига мурожаат қилган эди. Унинг мурожаати мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди.

ҚАБРИСТОН ОБОДЛИГИ-КЎНГИЛ ОБОДЛИГИ

Муқаддас динимизда ҳам қабристонни зиёрат қилиш ва обод қилиш катта савоблар қаторига киритилган. Ушбу қадриятлар халқимизнинг азалий одатидир. Шу боис азалдан марҳумлар қўним топган масканлар — қабристонларни обод қилиш, қабрларни зиёрат этиш, қуриб қолган гиёҳлардан тозалаб, ўрнига гул экиш расм бўлган. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қабр устидаги гиёҳ қуригунга қадар қабр эгаси ҳақига салавот айтиб туришини баён қилганлар.

ХАЛҚНИНГ ЭЪТИРОФИ ЭНГ КАТТА МУКОФОТ

Аввал хабар берганимиздек, шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимованинг мамлакатимиз тараққиёти, халқ билан мулоқот, халқ манфаатларини таъминлашга қаратилган амалий ишлардаги фаоллиги муносиб баҳоланиб Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси сиёсий Кенгаши томонидан “Адолат” кўкрак нишонига сазовор топилган эди. 

“ДЎРМОН” ИЖОДКОРЛАР КЛУБИ МАРВАРИД СИҲАТГОҲИДА 

Каттақўрғон шаҳридаги “Марварид” сиҳатгоҳида жуда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинади. “Дўрмон” ижодкорлар клубининг навбатдаги сайёр семинари ҳам ушбу масканда бўлиб ўтди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM