“ЗИЁЛИЛАР” МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ
25.12.2021 - 15:45Бир неча кунлардан сўнг Янги -2022 йилни кутиб оламиз. Янги йилни айниқса болажонлар ўзгача қарши оладилар. Бугун шаҳримиздаги “Зиёлилар” маҳалласида болажонларга Янги йил муносабати билан совға-саломлар тақдим этилди.
Маҳалла раиси ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирга маҳалладаги 100 дан ортиқ болалар иштирок этдилар.