Янгиликлар

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ МАҲАЛЛАДА

Шу кунларда маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчилари аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароити билан танишмоқдалар.

Жумладан, шаҳримиздаги “Дамариқ” маҳалласига қўйилган ҳоким ёрдамчиси шу маҳалла раиси ҳамда ёшлар ишлари вакили билан ҳамкорликда маҳалладаги хонадонларда ўрганишлар олиб бормоқда.

"ОҒИР ҲУДУД"ЛАРНИ ОБОД ҚИЛИШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН КЕТМОҚДА  

Шу кунларда “Нурафшон” маҳалласини обод ҳудудга айлантириш борасидаги ишлар қизғин кетмоқда. Бу борадаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида дастлаб махсус техника ёрдамида маҳалланинг Боғибаланд кўчасидан ўтган зовур атрофи ободонлаштирилди. Шундан сўнг Сиплон кўчасининг 300 м қисмига тош-шағал тўкилиб, текисланди. Ушбу кўчадаги бетон устунлардан 17 дона тунги ёритгичларни кўчириш ишлари амалга оширилди.

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун  Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг қирқ тўққизинчи  сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

“НУРАФШОН” МАҲАЛЛАСИ ҲАМ ОБОД ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ

Аввалроқ "Каттақўрғон шаҳридаги иқтисодий-ижтимоий ҳолати энг оғир бўлган маҳаллаларда ободонлаштириш ва қурилиш ишларини олиб бориш ва маҳаллаларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича" ишчи гуруҳи ташкил этилганлиги ҳақида хабар бергандик.

ИҚТИСОДИЙ-ИЖТИМОИЙ ҲОЛАТИ ОҒИР МАҲАЛЛАЛАРДАГИ КАМЧИЛИКЛАР ҚАНДАЙ БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ?

Маълумки Президентимиз раислигида бўлиб ўтган  "Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар"га бағишланган видеоселектор йиғилишида  бу борада бир қатор топшириқлар берилган эди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM