Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
11.01.2023 - 17:16Республикамиз ҳудудига аномал совуқ ҳаво оқими кириб келганлиги сабабли аҳолининг электр энергияга бўлган талаби ошиб кетиши натижасида ҳудудларда юкламалар кўпайиб кетаётганлиги кузатилмоқда. Ушбу ҳолат электр энергия таъминотида турли хил жиддий авария ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Юқоридаги жиддий авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида ҳудудларда 1 соатдан 2 соатгача чекловлар киритилиши тўғрисида огоҳлантириш берилган эди.