МУДОФАА БЎЛИМИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Мустақилликнинг 31 йиллигини каттақўрғонликлар кўтаринки руҳда кутиб олдилар. Айниқса, байрам арафасида бир қатор ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларининг фойдаланишга топширилгани байрамга муносиб туҳфа бўлди.

Жумладан, бугун янгидан барпо этилган Каттақўрғон Мудофаа бўлимининг биносини очилиш тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди.

Сўзга чиққан шаҳар ҳокими кейинги йилларда мудофаа соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг Миллий Армиямиз куч-қудратини янада юксалтираётгани, бу борадаги ишлар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этаётгани хусусида сўз юритди. Барчани Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами билан муборакбод этди.

Шундан сўнг Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони биринчи ўринбосари Қаҳрамон Ачилов сўзга чиқди ва тадбир иштирокчиларини, соҳа вакилларини муборакбод этди.

Тадбир иштирокчилари Мудофаа бўлимининг янги биносида яратилган шарт-шроитлар билан танишдилар.

Икки қаватли, замонавий кўринишдаги ушбу бино замон талаблари даражасида жиҳозланган.

Ҳар бир хона очиқлиқ ва шаффофлик таминланган ҳолда қурилган.

Бўлимда электрон маълумотлар базаси хонаси, кутубхона, дам олиш ва овқатланиш хонаси, фуқароларни қабул қилиш хонаси, бўлимдаги 16 та ходимнинг ҳар бири учун алоҳида хоналар мавжуд.

Ушбу бино Каттақўрғон Мудофаа бўлимининг ходимларига, шаҳримиз ва Каттақўрғон туманидан ҳарбий хизматга чақирилувчиларга ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM