insurez
26-04-2025 15:21

Жараёндан...


Салоҳиятли, Истиқболли кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ташкил этилган “Давлат фуқаролик хизматида ахлоқий қадриятлар ва коммуникатив компетенцияларни шакллантириш масаласи” мавзусида ўқув-семинар давом этмоқда.

Ушбу ўқув-семинардан кўзланган мақсад -захирага киритилган номзодларнинг профессионал салоҳияти ва бошқарув маҳоратини ошириш, кенг жамоатчилик ва аҳоли билан самарали мулоқот қила олиш кўникмалари, шахсий ва бошқарув компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган.

Семинар давомида Агентлик вилоят филиали масъул ходимлари, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи, Самарқанд давлат университети, Давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиали профессор-ўқитувчилари  томонидан маърузалар қилинди.

Унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Teglar
- -