Янгиликлар

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ЯНА БИР МЕҲМОНХОНА ИШ БОШЛАДИ

Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида шаҳарда катта ҳажмдаги қурилиш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Кўплаб ижтимоий соҳа объектлари қурилиб фойдаланишга тоширилмоқда.

Яқинда шаҳар туризм салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган масканлардан  яна бири қуриб фойдаланишга топширилди.  

БИР ТОМЧИСИ ҲАМ ИНСОННИ ҲАЁТГА ҚАЙТАРИШИ МУМКИН

Инсон ҳаётида қоннинг ўрни ва аҳамияти жуда катта. Афсус, ана шу буюк неъматни сунъий тарзда ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ. Инсон организмида қон захирасини яратиш фақат соғлом кишиларнинг донорлиги орқали амалга оширилади. Донор қони мураккаб жарроҳлик амалиётларида, патологик туғруқ жараёнларида, жигар ва онкологик касалликларда, ўткир қон кетишида, оғир тан жароҳатларида, камқонликда, оқ қон билан оғриган беморлар учун ишлатилади.

ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИДА  6- МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ҲАМ СОВРИНДОР БЎЛДИ

11-13 июнь кунлари Самарқанд вилояти бўйлаб “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган ёшлар фестивали ёшларни бир мақсад сари бирлаштириши билан бирга уларнинг иқтидорларини ҳам намоён этди. Ўтказилган  турли танловлар, мусобақалар, олимпиадаларда беллашган ёшлар орасидан яна бир бор энг иқтидорлилари, энг билимдонлари сараланди. 

ДУРДОНА ВИЛОЯТ БЎЙИЧА “ЭНГ ЁШ МАКТАБ ЕТАКЧИСИ” НОМИНАЦИЯСИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Ёшлар фестивали доирасидаги тадбирлар давомида кўплаб ёшлар танловларда, олимпиадаларда, спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритдилар.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ РАҲБАРИ ЭНДИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРҚАНД ШАҲРИДА ДАВОМ ЭТТИРАДИ

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари сифатида фаолият юритиб келган Шоира Нуруллаева энди фаолиятини Самарқанд шаҳридаги Болалар шифохонаси бошлиғи вазифасида давом эттиради. 

Куни кеча бирлашмада бўлиб ўтган тадбирда жамоа Шоира Нуруллаеванинг раҳбарлик фаолияти давридаги салмоқли ишларини муносиб баҳоладилар..

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM