insurez
29-07-2025 15:08

Ҳудудлар тақсимоти ўзгаряпти


Чегара – бу фақат харитага чизилган чизиқ эмас. Бу – инфратузилма, аҳоли фаровонлиги ва янги имкониятлар дегани.

Ялпи мажлисда “Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама қилиниб, қабул қилинди.

📌Каттақўрғон энди ўсиб бораётган шаҳарча эмас – у катта шаҳар мақомига тайёрланмоқда. Ҳудуд кенгайтирилади:
Каттақўрғон туманидан 1 945 гектар,
Нуробод туманидан 971 гектар — шахар таркибига ўтади,
Нуробод туманидан яна 600 гектар — Каттақўрғон туманига қўшилади.

🎯 Бу нима дегани?
— Янги саноат зоналари, янги иш ўринлари ва замонавий кўп қаватли турар-жойлар барпо этилади.
— 2030 йилгача саноат корхоналари сони 500 тага, хизмат кўрсатиш корхоналари эса 3 000 тага етказилади.
— “Ургут” эркин иқтисодий зонаси филиали ва 3 та кичик саноат зонаси ташкил этилади.
— 71 миллион долларлик инвестициялар, 65 миллион долларлик экспорт салоҳияти режалаштирилган.

✅ Энг муҳими, бу қарор маҳаллий кенгашлар, маҳалла фуқаролар йиғини ва вилоят Кенгаши билан мувофиқлаштирилган. 

⏩  Ҳукуматга ушбу қарорни ҳаётга татбиқ этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш юклатилди. Энди эса навбат – амалга оширишда.

📌 Чегералар ўзгариши йирик иқтисодий марказга айланиш йўлидаги қатъий қадам.

Teglar
- -