Самарқанд вилояти ҳокимлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали билан ҳамкорликда вилоят, туман ва шаҳарлардаги 68 нафар сектор котиблари учун ўқув-семинар ташкил этди.
Ўқув-семинар аввалида вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаев ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари в.б. А.Ибрагимов семинарнинг аҳамияти ва натижадорлиги юзасидан фикр билдирди.
Ўқув-семинардан кўзланган мақсад ҳудуддаги сектор котибларининг фаолиятини тизимли ташкил этиш, сектор раҳбарларининг KPI кўрсаткичлари юзасидан билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган. Семинар давомида маърузачи сифатида сектор раҳбарларининг KPI кўрсаткичларига масъул бўлган вилоятдаги бошқарма ва идораларнинг раҳбар ва ходимлари жалб этилган бўлиб, семинар давомида масъуллар томонидан секторларда KPI кўрсаткичларини шакллантиришда юзага келаётган муаммолар бўйича саволларга жавоб берилди.