insurez
15-04-2024 08:33

Пенсия билан нафақанинг фарқи нимада?


Кўпчилик фуқаролар пенсия ва нафақа сўзларини бир хил тушунча деб ҳисоблашади. Яъни “нафақа” сўзи “пенсия” сўзининг рус тилидан таржимаси деб тушунишади. Аслида эса бу икки сўз икки хил маънони англатади.

Хўш, қандай дейсизми?

Пенсия — бу уни олиш ҳуқуқи “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда шахсларга пенсия ёшига тўлиш, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови.

Пенсия миқдори фуқаронинг иш стажи ва иш ҳақига мувофиқ тайинланади.    
                                                                                    
Каттақўрғон шаҳар пенсия жамғармаси.

Teglar
- -