insurez
18-07-2024 10:51

ҒОЛИБЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ


Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида "Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2024" кўрик-танловининг шаҳар босқичида ғолиб бўлган тарбиячи ва методистларни тақдирлаш тадбири ўтказилди.  Унда вилоят таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси масъул ходими Ифтихор Самадович, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари ва мактабгача таълим ташкилоти директорлари иштирок этишди. 

Тадбир давомида Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А.Даминов ҳамда  шаҳар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси раҳбари Ҳ.Рахимов томонидан иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Танловнинг республика босқичига йўл олган икки нафар тарбиячиларга омад тиладилар. 


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -