Каттақўрғон шаҳар спорт мактаби тарбияланувчиси Шакарова Парвина бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони!
Тошкент шаҳрида 13-14 ёшдаги кичик қизлар ўртасида спортнинг Бокс тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада Каттақўрғон шаҳар 3-мактабнинг 7 -синф ўқувчиси Шакарова Парвина ҳам иштирок этди.
🥇Каттақўрғон шаҳар спорт мактаби тренер-ўқитувчиси Убайдуллаев Хусан раҳбарлигида тайёрланган ёш спортчи 49 кг вазн тоифасида муваффақиятли иштирок этиб, 1-ўринни қўлга киритди.