insurez
26-11-2025 11:01

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИНИНГ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ


Шаҳримиздаги маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Уларнинг фаолият самарадорлиги қандай бўлмоқда. Бу борада депутатлар томонидан маҳалла еттилиги фаолияти бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати М.Сиддиқова томонидан "Дамариқ" МФЙ хотин-қизлар фаолининг иш фалияти ўрганилди. Ўрганиш давомида маҳаллада хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши бўйича хотин-қизлар фаолининг маҳалла олтилиги билан ҳамкорликда самарали иш ташкил қилиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Депутатлик назорати юзасидан  бу борадаги ўрганишлар давом этади.


 

Teglar
- -