Ўзбекистон делегацияси хизмат сафари билан Қувайт давлатида бўлиб турибди
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги делегация таркибида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Қувайт давлатида хизмат сафарида.
Ташриф доирасида бугун шаҳримиз ҳокими “Gulf Care General Trad.Co.Ltd.” компанияси вакили Dr. Ali Mohamed Amer Ali билан тиббиёт соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борди. Мулоқот давомида икки томонлама шерикликнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Жумладан, ушбу ҳамкорлик доирасида Каттақўрғон шаҳрида инвестиция асосида янги замонавий автомат лаборатор текшириш ускуналари билан жиҳозланган “Нейрореабилитация” бўлими ташкил этиш, МРТ аппарати ҳамда “Ангиограф” ускунасини олиб келиб, ўрнатилиши режалаштирилмоқда.