Ёруғ келажакка элтувчи ягона йўл бу – билимдир
Ҳақиқатдан инсонларни келажакка элтувчи йўл бу- билимдир. Бугун шаҳримиздаги 11 ИДУМ да бўлган шаҳар прокурори Исмоил Нуриддинов ўқувчилар билан суҳбатда ушбу фикрни уқтирар экан, ҳар бир ўқувчи бугун юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиши лозимлигини таъкидлади.
Шаҳар прокурори мактабга ташрифи давомида муассасада ташкил этилаётган “Маънавият сектори”ни кўздан кечирди. Шунингдек, "Ўқувчи синов - ота-она масъулият учун" лойиҳаси доирасида ўтказилаётган назорат синовлари жараёнлари, 11-синф битирувчилари учун ўтказилган репитицион тест натижалари билан танишди.
Мактаб ўқувчиларининг Халқаро ва миллий сертификатлар олишининг аҳволи ҳақида ҳам сўз юритди ва тил билган- эл билади шиорини барчага дастурул амал бўлиши ҳақида айтиб ўтди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.