insurez
10-05-2024 09:27

ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ ЯНГИ ҚИЁФАГА КЕЛТИРИЛАДИ


Ўтган йилда шаҳримизнинг Амир Темур кўчасида иккинчи жаҳон уруши вақтида қаровсиз қолган турли миллат вакилларидан иборат бўлган 13 нафар болаларни асраб олиб, уларни вояга етказган Ҳамид Саматов жасоратига хомийлик ҳисобидан ёдгорлик мажмуаси барпо этилган эди. 

Ушбу монументни ўзбек халқининг бағрикенглиги, болажонлиги тимсоли сифатида янгича кўринишга келтириш мақсадида бугундан реконструкция ишлари бошланди. 

Қурилиш ишлари бир ой давомида олиб борилиб, шаҳримиздаги мазкур ёдгорлик мажмуаси янги қиёфага келтирилади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -